Канада Хитойда уйғурларнинг геноцидини расман тан олди

Канада парламенти Хитойнинг уйғур мусулмонларга нисбатан сиёсатини геноцид деб белгилайдиган қонунни маъқуллади, деб хабар бермоқда @Voice_of_Turkey. 266 нафар депутат геноцидни тан олиш учун овоз берган, қаршилар бўлмаган.

Либерал кабинетнинг қаршиликларига қарамай, қонун мухолифатдаги Консерватив партия томонидан қабул қилинган. Ҳукмрон Либерал партиядан 72 нафар депутат овоз бермади. Канада бош вазири Жастин Трюдо улар овоз беришда бетараф қолганларини айтди.

Геноцид давом этадиган тақдирда Халқаро Олимпия Қўмитасини 2022 йилги Олимпиадани Хитойдан кўчиришга чақирувчи тузатиш ҳам 229 овоз билан қабул қилинди, 29 овоз эса қарши бўлган.

Reutersнинг хабар беришича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги қарорни рад этишини маълум қилган.