АҚШда ОАВларнинг жамиятдаги ўрни ва таъсирини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқот эълон қилинди

АҚШда ОАВларнинг жамиятдаги ўрни ва таъсирини аниқлаш мақсадида “Pew Research Center” ташкилоти томонидан тадқиқот ўтказилди. Респондентлардан ахборот агентликларининг  (янгиликлар тарқатиш бўйича ихтисослашган ташкилотлар) 5та йўналишдаги саволлар бўйича баҳолаш сўралган: 1 – Соҳа вакиллари ахборот тарқатишда касбларини қандай бажаришмоқда?, 2 –  Улар профессионал тарзда ҳаракат қилмоқдаларми?, 3 – Демократияни ҳимоя қилмоқдаларми ёки зарар етказмоқдаларми?, 4 – Улар АҚШни ҳимоя қиладими ёки мамлакатга зарар етказмоқдами?, 5 – Ахборот қабул қилувчиларга ғамхўрлик қиладиларми?

Натижа эса….

Умумий тарзда олиб қаралганда жамоатчилик томонидан ОАВларга бўлган ишончи ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти ва таъсири бўйича бир мунча ижобий натижалар қайт этилган. Иштирокчиларнинг  82% мазкур тадқиқотга бефарқ эмаслигини билдирган.

Бироқ, АҚШ аҳолиси янгиликларга ихтисослашган ОАВлар жамият ривожида салбий рол ўйнайди дея фикр билдирган.

“Pew Research Center” ташкилоти томонидан ўтказилган сўровномада респондентларнинг 53%-и ОАВлар одамларнинг (ахборот истеъмолчилари) ҳолатига аҳамият бермайди, 35%и АҚШни ҳаддан зиёд танқид қилади ва 36%-и демократияга зарарли дея муносабат билдирди, 37%-и эса ОАВ ходимларини ўз иш услуби устида ишламаслигини таъкидлашган.

Аввалги натижалар…

Ташкилот томонидан 2011 йилда ўтказилган сўровларда Америкаликлар ОАВларнинг аҳоли орасидаги (55%) таъсири ошиб бораётганини билдирган бўлса, жорий йилда ўтказилган тадқиқотларда эса аксинча, (36%) таъсир доираси пасайиб бораётгани ва бунга сабаб қилиб ОАВларга жамоатчилик (ахборот истеъмолчилари) томонидан аввалги ишонч йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. “Pew Research Center” ташкилоти экспертларининг жамоатчиликдан яна “ахборот истеъмолчиларнинг ишончини қайтариш мумкинми?” дея аниқлик киритиш учун ўтказилган тадқиқоти анча кутилмаган натижа билан якунланди. Унга кўра:

Ахборот истеъмолчиларига нима керак?

Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти ахборот тарқатувчининг манбаси билан шахсий алоқага эга бўлишни ҳамда унинг аниқ кимлигини билишни истайди. Ахборот қабул қилувчиларнинг бундай талабларини таҳлил қилиб кўрсак, ҳозирги ахборот тарқатиш жараёнида жамоатчиликнинг кўп холатларда блогерларга ишонч билдираётганлари, уларнинг фикр ва таклифлари аҳолига аксарият холларда ишончли ва тўғри бўлиб қабул қилинаётганини кўришимиз мумкин. Жамоатчилик қандайдур улкан ташкилотлардаги “катта одамлар” билан эмас оддий кўриниб турган ўзи билган инсон билан алоқага чиқишни, feedbackни ишончли деб билади.  

Жамоатчилик ишончсизлигининг (72%) яна бир сабаби ахборот агентликларнинг турли ташкилотлар томонидан молиялаштирилиши бўйича очиқ сиёсат олиб бормаслиги туфайли манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин дейилмоқда.

ОАВларнинг ишончлилик даражаси ташкилотнинг ҳисоботига кўра 2013 йилдаги кўрсаткичдан (55%) анча пастлаб кетган (ҳозиргиси 36%).

Янги тенденция

Яна бир қизиқарли тенденция кетаётганини кузатиш мумкин, АҚШда жамоатчилик Миллий катта холдингига кирувчи ОАВлар томонидан тарқатилаётган ахборотларга эмас, аксинча, ҳудудларда фаолият олиб бораётган маҳаллий ахборот тарқатувчилари томонидан тайёрланган маълумотларга ишонч билдирмоқда.

Сабаби, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, ахборот тарқатувчининг содир бўлаётган воқеликни аниқ, ишончли кузатувчи сифатида бевосита иштирок этишида кўрилмоқда.

АҚШда тадқиқотлар натижасида эълон қилинган таҳлилий жараёнлар ўзимизда ҳам кузатилмоқда. Блогерлар томонидан олиб борилаётган саҳифалар катта ва кўп ходимлар фаолият олиб бораётган таҳририят ва тв-каналларга қараганда, жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олиниб аудитория жиҳатидан кўпчиликни қамраб олмоқда. Ҳудудлар қамровидаги ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар сони кун сайин ривожланиб бормоқда.

Афсуски, журналистларнинг касбий малакаси бўйича жамоатчилик томонидан билдирган фикрлари, бизда ҳам муаммо. *(яъни ўз устида ишламаслик)