Яна қанча афсоналарга миллиардларни сарфлаймиз?

Ҳиндистон апрелнинг бошларидаёқ бу туннеллардан воз кеча бошлаганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти май ойидаёқ дезтуннелларнинг бефойда ва хавфли эканидан огоҳлантирганди. Бонн университети профессори Хендрик Штрик июл ойида “РИА Новости”га берган интервьюсида дезинфекция туннелларининг коронавирусга нисбатан самарасизлигини айтганди. Биз энди мана тан олдик… Коронавирусга доир яна бир афсона пучга чиқди. Яна қанча афсоналарга миллиардларни сарфлаётганимизни вақт кўрсатади.