Хитой ҳукуматининг уйғурларга қарши тазйиқлари тўғрисида янги маълумотлар

Ўтган йили Япония АҚШ ва Буюк Британияга Хитой ҳукуматининг уйғурларга қарши тазйиқлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этган эди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги АҚШ-Япония сиёсий доираларидаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Ушбу маълумотларга асосланиб, Вашингтон Пекинни Шинжон-Уйғур автоном вилояти аҳолисига қарши репрессияда айблаганди. Япония ҳукумати “Шимолий Корея ва Хитой томонидан кучайиб бораётган таҳдидларга яхшироқ жавоб беришга” умид қилмоқда ва мазкур вазиятни диққатлик билан кузатмоқда.

Reutersнинг 2018 йилги маълумотларига кўра, “Беш кўз” альянси Япония Хитойнинг кибер-космик фаолияти тўғрисида Франция ва Германия билан маълумот алмашган.

Япония ҳукумати мазкур альянсга уйғурларга қарши тазйиқлар тўғрисидаги навбатдаги маълумотларни тақдим этган.

Аввалроқ, Kyodo агентлиги Япония ҳукуматини “Беш кўз” да иштирок этадиган мамлакатлар Жанубий Корея ва Франция билан “Шимолий Кореянинг провокацияси ва контрабандасига ҳамда уларга қарши курашиш йўлларини” муҳокама қилгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Гап шундаки, Япония ҳам мазкур “Беш кўз” альянсига аъзо давлатлар қаторига киришга ҳаракат қилмоқда.