Туркия уйғурларни Хитойга COVID-19 вакцинаси эвазига топширмоқчи

Мухолифатдаги Республикачилар Халқ партиясидан кемалистлар Ражаб Эрдўғанни уйғурларни «сотишда» айблашмоқда. Айни пайтда, “Миллиятчи Ҳаракат” партиясининг раҳбари, Эрдоғаннинг парламентдаги асосий иттифоқчиси бўлган Давлат Бахчели эса сукут сақлашни афзал кўрмоқда. Гарчи олдинроқ Баҳчели сафдошларини Уйғурлар масаласида юмшоқ муносабатда бўлганлиги учун танқид қилган эди.

Туркия президенти Ражаб Эрдўған COVID-19 вакцинаси эвазига уйғур диссидентларини экстрадиция қилиш масаласида Хитой билан савдолашишда айбланмоқда, деб ёзмоқда Al Monitor  шарҳловчиси Феҳим Таштекин.

Айбловга сабаб эса: Хитойнинг экстрадиция тўғрисидаги шартномаси аслида 2017 йил май ойида Туркия ҳукумати томонидан ратификация қилиниши керак эди. Бироқ, Хитой ҳукумати биринчи вакцинани етказиб беришни кечиктирганидан сўнг, шартнома 2020 йил декабрь ойи охирида ратификация қилинди.  Айни пайтда таътилда бўлган Туркия парламенти ҳам ушбу шартномани февраль ойида тасдиқлаши кутилмоқда, деди эксперт.

«Анқара эмлашни 11 декабрда бошлашга ваъда берган эди, аммо ХХР вакцинани белгиланган муддатда етказиб бермади. Биринчи партия 30 декабрь куни – учта трансфердан сўнг етиб келди. Туркиядаги уйғур диаспораси турли сиёсий доираларда қўллаб-қувватланиб, миллий ассамблея томонидан ушбу шартномани ратификация қилишга қарши фаол кураш олиб борди.

Ўз навбатида, ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли вакцина ва уйғур диаспораси ўртасидаги алоқани рад этмоқда ва Анқара шу пайтгача Хитойнинг экстрадиция қилиш талабларини рад этганини таъкидлайди ва бу шартнома Туркия “уйғурларни Хитойга топширади дегани эмас”,-демоқда вазир.

22 моддадан иборат битимни имзолаган мамлакат жиноий фаолият айби билан қидирилаётган ҳар қандай шахсни сўров бераётган мамлакатга топширишга мажбур бўлади.

Хитойлик расмийлар билан алоқада бўлган “Ал Монитор” нинг икки турк манбаси вакциналар Пекинга уйғурларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш учун имконият яратганлигини тасдиқламоқда, аммо “Хитойнинг стратегик тафаккури уйғурлар масаласидан муҳимроқ”. Агентлик суҳбатдошларининг фикрига кўра, келишувни ратификация қилишдан олдин, Хитой Туркиядан аллақачон Анқара ҳам шартномани тасдиқлашига кафолат олиб бўлган.

Туркия дунёдаги энг йирик уйғурлар бошпана сўраган мамлакат ҳисобланади.