Нега инвесторлар Ўзбекистон ва Қозоғистонни танлаб Қирғизистондан воз кечмоқдалар?


Ia-centr.ru таҳлил маркази Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг инвестиция салоҳиятини таққослади ва Қозоғистон макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича минтақада мутлақ етакчи эканлигини таъкидлади. Бунда қўшниларимизда аҳоли жон бошига ЯИМ юқорилиги, шунингдек мўътадил инфляция ва ишсизликни паст кўрсаткичлари қайд этилган.


Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий устунлиги 34 миллион аҳолиси ва бозорнинг ўта юқори қувватидир. Бундан ташқари мамлакатда ЯИМ ва ташқи савдо айланмаси жуда фаол ўсиб бормоқда. Аммо, Ўзбекистон иқтисодиёти гарчи у фаол ривожланаётган бўлса ҳам, ҳали ҳам анча заиф. Мамлакат юқори инфляцияга эга (16,5%), миллий қарз доимий равишда ўсиб бормоқда, қолаверса иш ҳақи даражаси паст.


Қирғизистон билан таққослаганда, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги нисбатан сиёсий барқарорлик инвестицияларнинг жозибадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда, аммо Тошкент анча тезлашиб бормоқда (хорижликлар кўзи билан бундай ижобий кўрсаткичлар кузатилаётгандан одамда фахр пайдо бўлади-я).
Қирғизистон Республикасининг қўшнилари иқтисодий етакчилик учун рақобатлашаётган бир пайтда Қирғизистон сиёсий режимни қайта тиклаш жараёнида. Сўнгги олти ой ичида мамлакатда парламент сайловлари, президент сайловлари референдум бўлиб ўтди, маҳаллий кенгашларга сайловлар, референдум ва олти ой ичида яна парламент сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Инвесторлар Қирғизистондаги халқаро ҳамжамият учун ҳар доим жозибадор бўлиб келган демократия таҳдидидан қўрқади.
Республикада сармоядорларни ҳимоя қилиш фақат сўз билан мавжудлигини “Жеруи” олтин кони билан боғлиқ вазият тасдиқлайди.


Маълумот ўрнида: “Альянс Альтин” компанияси давлат идораларидан ҳужжатларни ололмагани сабабли конни ишга тушириш бир неча бор қолдирилган эди. Компания 2015 йилда конни ривожланиш учун лицензияни 100 миллион долларга сотиб олган. Бу Қирғизистонга тўланган энг катта миқдордаги тўлов хисобланади. Ўша вақтлар 580 миллион доллар миқдоридаги қонуний мажбуриятлари туфайли “Жеруи” муаммоли объект деб ҳисобланган.
Қирғизистоннинг асосий экспорт маҳсулоти олтиндир.

Бироқ, сиёсий ғалаёнлар туфайли миналар майдонига ўхшаш мамлакатга ҳеч ким сармоя киришга шошмаяпти.