Instagram реклама берувчилар учун янги қоидани қонунийлаштирмоқда

Буюк Британиянинг Рақобат ва бозорлар бошқармаси томонидан Ижтимоий тармоқлар ичидаги рекламаларни ўрганиш бўйича ўтказилган текширувдан сўнг реклама бериш бўйича қоидалар қонунийлаштириладиган бўлди.

Энди фойдаланувчи номи остида пайдо бўлган ва реклама ёзилган “Пуллик шериклик” ёрлиғи бутун дунё фойдаланувчиларининг ленталарида пайдо бўлади.

Instagram орқали хабар юборилишидан аввал блоггердан маҳсулотни реклама қилишдан манфаатдор эканлиги тўғрисидаги мунсобатини билдириш талаб этилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур жараён нафақат Буюк Британияда, балки бутун дунёда юз бераётган ўзгаришларни янги пайдо бўлаётган, таъсирчан маркетинг маконини профессионаллаштиришга қаратилган яна бир қадам сифатида олқишланмоқда.

Реклама берувчининг муносабатларини кўрсатиш учун фойдаланувчи номининг остида пайдо бўлган Instagramнинг пуллик шериклик ёрлиғи воситаси бутун дунёдаги барча фойдаланувчиларга тарқатилади.

Реклама берувчилар учун Instagram ўз маҳсулотларини фойдаланувчилар томонидан қандай тарғиб қилинишини тушунишга ёрдам берадиган восита яратади ва рухсат этилмаган ёки ёрлиқсиз постларни олиб ташлашни талаб қилади.

Instagram барча ўзгаришларни (ушбу ҳужжатда батафсил) 2021 йил июнгача амалга ошириши режалаштирилган. Қолаверса, бу жараён тўлиқ жорий этилгунга қадар ҳар чоракда ўз мониторинг натижаларини таҳлилий ҳисоботлар кўринишида тақдим этиб борилади.