(иккинчи қисм)
Барчага маълумки, ОАВ орқали аҳолининг муаммоларни жойларда ўрганиш учун турли масштабда сайёр қабуллар ташкил этилиб келинмоқда. Таҳририятимиз томонидан республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этилаётган мана шу тадбирлар натижалари билан ва эришилган “натижалар” билан бирма бир таништириб борамиз.
Аввалги мақолани ўқимаган бўлсангиз мана бу ҳаволада танишиб чиқишингиз мумкин.
Бугунги ҳудудимиз Бухоро вилояти: мазкур сайёр қабулларда ҳам Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, шунингдек, (!)20 га яқин вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирок этган. Жами тадбирларда 1 минг 554 та мурожаат асосида 1 минг 584 та масала кўриб чиқилганлиги айтилмоқда.
Мулоқотлар давомида ички ишлар фаолияти, суд қарорлари ва прокуратура органларига энг кўп мурожаат келиб тушган.
Натижа сифатида қуйидаги маълумотларни келтириб ўтамиз. Унга кўра:
*1,8 км. йўлга асфальт қопламаси ётқизилди, 6 км. лой-тупроқ кўчалар тош йўлга айлантирилди.
*Чорбакр зиёратгоҳига борадиган автомобиль йўлининг 1 км масофаси таъмирлаб берилди. Вобкент тумани “Работохун” маҳалласи аҳолиси учун 1 км. йўлига қум-шағал тўшаб берилди. (шу маълумотларни бермаса ҳам бўларди) Жондор тумани Қўшработ қишлоғидаги 3,5 минг аҳоли ёзда ҳам, қишда ҳам йўл азобини тортарди. Уларнинг мурожаати жойига чиқиб ўрганилгач, шу куннинг ўзидаёқ ишга киришилди. Куннинг биринчи ярмидаёқ йўлнинг 0,5 км. қисми жорий таьмирланди. (илтимос, хисоботларни тайёрлаётганизда юқорида сайёр қабулларда иштирок этаётган давлат ташкилотлари ҳурматидан мана шундай жуда уятли ахборотларни берманглар, ҳеч бўлмаса, 1 кунлик натижаларни киритинглар!)
(!)Электр тармоқларидаги муаммолар ўрганилгач, уч кун ичида 3 та трансформатор янгиланди-таъмирланди, 8та объектда электр энергияси кучланиши меъёрига келтирилди,бир қатор ҳудудларда симёғочлар ўрнига бетон-таянч устунлар ўрнатилди, замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди. Бухоро шаҳридаги кўп қаватли 6-уй аҳолиси эса оммавий қабулга ичимлик суви ва том масаласига ечим сўраб келди. Сабаби – бу уйннинг томи таъмирталаб, юқори қаватларга эса сув чиқмас эди. Мурожаатдан сўнг бу муаммони зудлик билан ҳал қилиш чоралари кўрилди. Натижада қисқа вақтда 6-уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари бошланди. Турди Фароғий кўчасидаги 6-7-уйлар аҳолисининг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилгач, уйлар олдидаги таъмирталаб йўлакларни бетонлаштириб берилди.
Мазкур локал аслида муаммо ҳам эмас балки, тизимдаги камчиликларни ҳам фақатгина йилда, ҳа майли ойда бир ўтказиладиган йиғилишлар натижаси ўлароқ кўрсатиш бироз нотўғри эмасмикан?!
Майли бизга берилган маълумотларни беришда давом этамиз. Шу билан бирга, яхши натижалар ҳам бор масалан: Олий суд йўналишида 35 та иш назорат тартибида қайта кўриб чиқиладиган бўлди, 5 та даъво аризаси қабул қилиниб, назоратга олинди.
Бош прокуратура – 7 та жиноят иши қўзғатишни рад қилиш бўйича қарор бекор қилинди, 5 та жиноят иши алоҳида назоратга олинди.
Мажбурий ижро бюроси – 7 та мурожаат бўйича алимент қарздорлигини ундириб берди, мол-мулкни бўлиш бўйича суд қарорлари ижроси таъминланди.
Ички ишлар вазирлиги масъулларига мурожаатлардан сўнг 4 та ҳолатда терговга қадар текширув ўтказилиши белгиланди, 3 нафар фуқаро ички ишлар тизимига ишга қабул қилинди, 2 мурожаатчи вақтинча рўйхатга қўйилди. Шунингдек, фуқаролиги бўлмаган 6 нафар шахсга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди.
Марказий банки томонидан тадбиркорлик субъектларига 261,6 млн. сўм кредит ажратилди; қатор мурожаатчиларнинг кредит муддатлари узайтириб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига мурожаатлар асосида оғир аҳволдаги 8 нафар беморга даволаниш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун йўлланмалар ажратилди, 30 нафардан зиёд эҳтиёжманд инсонлар ногиронлик аравачаси, протез-ортопедия воситалари, дори-дармонлар билан таъминланди. (!) (фуқароларнинг вазирликнинг ҳудудий бошқарамасига мурожаати эмас вазирликка мурожаатидан сўнг бундай ҳайрия ишлари амалга оширилган)
Иш масаласида мурожаат қилган 39 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди, 3 та ҳолатда ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.
Мактабгача таълим вазирлиги масъуллари 450 ўринли 18 та оилавий, давлат хусусий шерикчилик асосида 200 ўринли 2 та мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш бўйича келишувларни имзолади. Бу билан 66 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлашга эришилиши мумкин экан.