«Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 500 сўмга арзонлаштирди

UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида 15 май кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланади, дея «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Бу охирги икки ой ичида «Ўзбекнефтгаз» АЖ учинчи маротаба бензин нархини арзонлаштириши. Март ойи якунида АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмгача, апрель охирида эса 5500 сўмгача туширилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аи-80 маркали бензин нархи «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4000 сўмдан сотилаётгани ҳақида хабар берилганди.