Коронавирусдан ҳимоя қилишнинг машҳур усули фойдасиз деб топилди

Япониянинг  Фукуока университети олимлари, тез-тез ишлатиладиган юз ниқоблари (қалқонлари) коронавирусни ҳавога тарқашидан ҳимоя қилмаслигини аниқладилар. Уларнинг тадқиқотлари натижалари “Physics of Fluids” журналида чоп этилган.

Мутахассислар касалликни юқтирган одам ёнида ниқобсиз аксиргандаги ҳаво оқимларининг ҳаракатини таҳлил қилишди.

Одамнинг атрофида аксириши ёки йўталиши билан вортекс ҳалқалар пайдо бўлади, улар аста-секин беқарорликда уч ўлчовда деформацияланади. Шу билан бирга, юзни ҳимоялашга мўлжалланган ниқобнинг юқори ва пастки қирраларидан оқиб тушади.

Агар нафас олаётган одам юзни ҳимоялашга мўлжалланган ниқоб тақиб олган бўлсада, вирусни юқтириб олган беморнинг аксириш пайтига тўғри келиб қолса, у холда, нафас олаётган одам муқаррар равишда вирусли зарраларни нафас орқали ютади, деб таъкидлашмоқда тадқиқотчилар.

Ҳозирда олимлар шахсий ҳимоя воситаларини такомиллаштириш билан шуғулланмоқдалар, ҳаво оқимларидан зарраларни юзни ҳимоялашга мўлжалланган ниқоб экранига тушиш хавфини камайтиришга ҳаракат қилишмоқда.

P.S. Ўтказилган тадиқиқот орқали шуни тушиниш мумкинки, юзни ҳимоялашга мўлжалланган ниқоб (қалқон) ҳам бу вирусдан ҳимоя қила олмайди аксинча, ниқобнинг экран қисмидан вирус нафас йўлларига тушиши янада осонлашиши кузатилган.

Ишқилиб бир йилга яқин тақиб юрган ниқобларимиз ҳам фойдасиз бўлиб чиқмаса бўлгани.