Ўзбекистон ҳукумати яна “COVID-19”ни даволашда фойдасиз деб топилган дори воситаларни сотиб олди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғридан-тўғри давлат харидлари доирасида 27 ноябрь куни “Дори-Дармон” компаниясидан 50 минг дона гидроксихлорохин сотиб олди. Сотиб олинган препаратлар қиймати деярли 4 млрд сўм (382 минг AҚШ доллари) бўлиб, препарат коронавирусдан профилактика мақсадида ўқитувчиларга берилмоқда.

Пандемия бошида коронавирусни даволашнинг аниқ бир усули йўқ эди. Шундай бўлса-да, Хитойда мавжуд дорилар, хусусан, хлорохин, гидроксихлорохин, азитромицин қўлланила бошланди. Кейинчалик, Европа давлатлари ҳам мазкурпрепаратларни қўллай бошладилар.

Март ойида ЖССТ томонидан мазкур дориларнинг самарадорлигини тасдиқлаш учун «Халқаро ҳамкорлик тадқиқоти»ни бошлади. Коронавирус билан касалланган 96 минг бемор тўғрисида маълумотлар йиғилиб, AҚШнинг Гарвард ва Швейцариянинг Цюрих университетлари олимларига тақдим этилди.

Тадқиқотлар давомида олимлар ушбу дорилар нафақат бефойда эканлиги, балки беморларнинг вафот этиши хавфини ошириши мумкинлигини аниқладилар. Европа Иттифоқининг деярли барча мамлакатлари, Буюк Британия ва AҚШ препаратдан воз кечишди. ЖССТ ҳам ўз тавсияларини қайтариб олди.

Ўзбекистонда «Плаквенил» препарати юзасидан мунозаралар анча жиддий тус олди. Aввалига коронавирус билан касалланганлар учун тавсия этилган ушбу дори даволаш учун воситалар рўйхатидан чиқарилган эди, аммо бир мунча вақт ўтгач, у яна рўйхатга қайтарилди.

Республика махсус комиссияси аъзоси, профессор Феруза Хамробоева гидроксихлорохиннинг хавфли эканлигини таъкидлади. Кейинчалик, коронавирус билан оғриган беморларни даволаш учун Плаквенилдан фойдаланишга қарши бўлган Миллий инновацион соғлиқни сақлаш палатаси вакили Клара Ёдгорова унга нисбатан босимлар борлиги ва препаратни клиник бошқарувга қайтаришга уринишлар бўлаётганини айтди.

Бироз вақт ўтиб, коронавирусга қарши курашга бағишланган матбуот анжуманида: республиканинг барча етакчи олимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори лавозимдаги амалдорлари, амалиётчи шифокорлар, тиббиёт профессорлари ушбу дорини ҳимоя қила бошладилар. “Дори-Дармон” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Солихбаева Умида Саидовна эма мазкур препаратни энг ашаддий ҳимоячисига айланди. Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бундай қарори стандартдир. “Биз сайтларлада гап тарқатиб, аҳолини чалкашликларга олиб бораётган фолбинларга  эмас, балки амалиётчи шифокорларга қулоқ тутишимиз керак”, — деди у. Ғалати, шундай эмасми? “Дори-Дармон” компаниясининг раҳбари республика миқёсдаги баланд минбардан туриб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва энг муҳими, дунёнинг аксарият мамлакатларида самарасиз деб тан олинган, аммо давлат харидлари рўйхатига киритилган дори воситасини ёқламоқда… Ўзбекистон ҳукумати эса бу дори учун бюджет маблағларини сарфлашда давом этмоқда. Савол, нега?

Aфсуски, савол жавобсиз қолмоқда.