Қозоғистонда мансабдор шахслар қандай вакцина билан эмланиши маълум бўлди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазир Алексей Цойнинг айтишича, у ҳали эмланмаган, аммо клиник синовлар тугаши билан бу ишни амалга оширмоқчи.

«Вакцинанинг Қозоғистонда расмий рўйхатдан ўтиши ва оммавий ишлаб чиқаришга чиқарилиши биланоқ мен биринчилардан бўлиб эмланаман. Бу ерда ҳеч қандай нарса йўқ», – дея қўшимча қилган.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, иккала вакцинанинг ҳам хавфсиз ва самарали эканлигини кўрсатиш мақсадида, мансабдор шахсларининг бир қисмини Россия вакцинаси билан, бир қисмини Қозоғистон вакцинаси билан эмлашга қарор қилинган.