Қирғизистондаги муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловлари: улар қандай ўтади ва нимани кутиш керак?

Қирғизистон Республикасида (ҚР) навбатдан ташқари президентлик сайловлари 2021 йил 10 январга белгиланган.

Аввалги президент Сооронбай Жеэнбеков октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига қарши норозилик намойишлари натижасида истеъфога чиққан. Шунингдек, 10 январь куни Қирғизистон халқи янги Конституция лойиҳасига овоз бериши керак.

Сайловлар пойгасида 17 номзод иштирок этади, олдинроқ 16 номзод ўз номзодини қайтариб олган ва 14 номзодни рўйхатдан ўтказиш рад этилди.

Қирғизистон Республикасининг амалдаги Конституциясига биноан, судланганлиги бор фуқаролар президентликка номзодини қўйиши мумкин эмас. Бироқ, ноқонуний озод қилинганидан 10 кун ўтгач, Қирғизистон Республикаси Олий суди Содир Жапаровни жиноят таркиби йўқлиги учун оқлади. Бошқа номзодлар – Равшан Жеэнбеков ва Қурсан Асановлар жиноий ишларда айбланмоқда, аммо суднинг расмий қарорисиз қонун уларга сайловларда қатнашишга имкон беради.

Садир Жапаров халқ томонидан, айниқса мамлакат ҳудудлари ва меҳнат муҳожирлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Одамлар ҳозирча  унинг оддий оиладан чиққанлиги, «Қумтор»ни миллийлаштириш ва бошқа популист мавзуларда «оммабоп» муаммоларни кўтарганидан ҳайратда.

Собиқ бош вазир ва вазифасини бажарувчи президент пойга фаворити ҳисобланади. Жапаров ўзининг сайловолди дастурида конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда. Унинг фикрига кўра, бошқарувнинг президентлик шакли “давлатни бошқараётганларнинг жавобгарлигини оширади”.

Президент қонунчилик ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга ва ҳар бири беш йиллик икки муддатга сайланиши мумкин.

Бироқ, жамиятнинг бир қисми, мазкур ташаббусдан норози сабаби, бир кишининг қўлида ҳокимиятни тўпланиши, диктатура ва коррупциянинг кучайишига олиб келиши мумкин.

Сайловда Садир Жапаров ютқазса, аввалроқ у интервьюларидан бирида “агар президентлик ёки парламент сайловлари адолатли ўтмаса, эҳтимол тўртинчи инқилоб бўлиши мумкин” деб айтган эди.

Жапаров аллақачон қуролли кучлар тизими ҳамда “керакли” лавозимларга ўртоқлари ва тарафдорларини тайинлашга муваффақ бўлди.

Клара Сооронқулова, Адахон Мадумаров, Қанат Исаев ва Қанибек Иманалиев Жапаровга қарши чиқишмоқда. Улар ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Агар иккинчи турни ўтказишга эҳтиёж бўлса, у холда битта номзод кўрсатилишини эълон қилишди. Жапаровга қарши бўлган номзодлар орасида, Атамбаев ҳузуридаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Абдил Сегизбаев ҳам бор. Аммо баъзи экспертларнинг фикрича, иккинчи раунд ўтиш эҳтимоли жуда кам. “Марказий Осиё Барометр” Институти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг 64 фоизга яқини Садир Жапаровга, 3 фоизи Адахон Мадумаровга овоз беришиши мумкин.

Қирғизистоннинг барча фуқаролари ўз яшаш жойларида овоз беришлари мумкин. 18 декабрь ҳолатига кўра сайловчилар сони 3556,864 кишига етган.

Янги сайланган президент бир қатор муаммоларга дуч келиши керак. Пандемия ва мамлакатда юз берган сиёсий инқироз 2021 йилда бюджет камомади 7 миллиард сомга етган. Бундан ташқари, йил охирига қадар Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4 миллиард доллардан ошади. Янги президент карантин пайтида инқирозга учраган йирик корхоналар ва тармоқларнинг ишларини тўғрилаши керак.

Бундан ташқари, президент камомад туфайли чет эллик шериклар ва донорлар билан музокаралар олиб бориши керак. Энг ёмони, Хитой Қирғизистон ҳукуматига берилган қарзларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини сўрамоқда. Шунинг учун Садир Жапаров Хитойга Нариндаги Жетим-Тоо конидаги хом ашёни ўтказишни таклиф қилди. Ушбу кон энг катта қора ва рангли металларнинг захираларига эга бўлиб, тахминий ҳисобда 80-100 миллиард долларга баҳоланмоқда.