Жапаров президент – энди нима бўлади?

Қирғизистондаги президентлик сайловлари Садир Жапаровнинг ғалабаси билан якунланди. Оқ уй олтинчи президентнинг инаугурациясига тайёрланмоқда. Пойга ғолибининг тарафдорлари эйфорияда.

Тарихга назар ташласак, сайланган Қирғизистон президентларининг тақдирига ҳавас қилиб бўлмайди.

Собиқ ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Жапаровга қийин мерос қолди. Мамлакат оғир аҳволда. Иқтисодиёт кескин пасайишни давом этмоқда. Хазина бўш. Ташқи қарз ўсиб бормоқда ва Пекин (асосий кредитор) бу қарзни кечиктиришдан бош тортмоқда.

Давлат институтлари ишламаяпти, коррупция тизимга шунчалик сингиб кетганки, уни йўқ қилиш жуда қийин. Айтганча, ҳеч ким Коронавирусни пандемиясини бекор қилмаган.

Мустақилликнинг қарийб 30 йилида янги элитани яратиш механизми пайдо бўлмаган. Сўнгги ўн йилликда бошқарув кадрлари билан боғлиқ вазият – бу фалокат.

Шу билан бирга, Садир Жапаровда ҳар қандай, ҳатто энг оғир, аммо керакли ислоҳотларни амалга ошириш учун халқдан олган ишонч бор. Аммо асосий нарса парда ортида қолмоқда – янги президент, халқ ишончидан ташқари, мамлакат келажаги учун нима қилиш кераклигини ҳақида аниқ тасаввурга ва тушунчага эгами?

Ёлғиз конституция билан халқни тўйдириб бўлмайди. Бу, эҳтимол, Жапаровни қўллаб-қувватламайдиган зиёлилар, фуқаролик жамияти ва сиёсий элитанинг асосий даъвоси. Янги раҳбар мамлакат келажаги ҳақидаги ўз талқинини кенг жамоатчиликка тақдим этмади.

Жапаров сайловолди дастури мамлакатни қайта қуриш режаси билан эмас, балки шиорлар ила тўлдирилган эди. Дастурда “ислоҳот” сўзи бирор марта ҳам ишлатилмаган. Бу мақсадга мувофиқ равишда амалга оширилган, чунки бу сўз кўпчилик учун умумий сўз бўлиб қолган.

Аммо “янгиланиш”, “оптималлаштириш”, “ривожланиш” ва “жонланиш” сўзлари мавжуд. Лекин, уларнинг ортида нима бор, бу лойиҳаларни амалга ошириш учун қандай чоралар кўрилади, дастур матнида бу бўйича ҳеч нарса дейилмаган.