Россияда COVIDга қарши кураш ниқоби остида ғаройиб иш амалга оширилмоқда

“Иммунитет паспортлари” ёки сертификатлар, ёки шунчаки гувоҳномалар мавзуси энди бутун дунёда энг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади.

Исроил биринчи бўлиб кескин қарор қабул қилди – вакцина олган ҳар бир кишига “яшил паспорт” берилади ва у олти ой давомида ҳеч қандай чекловларсиз ҳаракатланиш имконига эга бўлади.

Россияда шунга ўхшаш “имкониятлар” эшигини очиб бериши мумкин бўлган усул муҳокама қилинмоқда. Бироқ, шуни англаш керакки: сертификат бирор нарсани ҳал қилиш учун восита бўлиши керак эмас.

Рус сигментидаги ижтимоий тармоқларда вакцина қилдирганлар учун махсус сертификат берилиши ва бунинг эвазига уларга таъқиқларни бекор қилиниши қаттиқ қораланмоқда ва қуйидаги изоҳлар ёзилмоқда: – “Бу бекор қилинмайдиган тақиқларни бошқариш воситасидир.” – “Бу жамиятни ажратиш воситасидир.” – “Балки, сиз эмланишни хоҳламассиз, унда сиз рўйхатга кира олмайсиз ва масалан, чет элга саёҳат қилишдан чекланасиз чунки сизни самолётга киритмайдилар. Кафега бориш мумкин эмас.” – “Сертификатингиз йўқми унда Сиз жамоатчилик учун хавфлисиз”(!) – “Исроилда нима бўлиши номаълум, гарчи у ерда ҳам худди шундай бўлишига шубҳа йўқ. Аммо бизнинг мамлакатимизда бу, албатта, ижтимоий кескинликнинг кучайишига олиб келади.” дейилган.