Германия Россия вакцинасидан ҳайратга тушди

Россия Ғарб давлатларини коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини яратиши билан ажаблантира олди, деб ёзмоқда Die Welt газетаси журналисти Жак Шустер.

Уни фикрига кўра, Россия узоқ вақт давомида ўз ихтиролари билан Ғарбни ҳайратга сола олмаган. Сўнги марта 1957 йилда Совет Иттифоқи биринчи сунъий Ер йўлдошини космосга учиришга муваффақ бўлганида дунё мамлакатлари ҳайрат билан Москванинг ютуқларини томоша қилгандилар. У ихтиро билан Москва Америка қитъасига ядровий ракеталарни учириши мумкинлигини кўрсатганди.

“Коронавирусга қарши яратилган янги вакцина эса: Россия, нафақат ядро ракеталари бор давлат эканлигини кўрсатди”, – деди Шустер. Шунингдек, у вакцинанинг номи биринчи сунъий йўлдошни номига яқинлигига урғу берди.

Журналист вакцинанинг самарадорлиги ва ундан чет элда фойдаланиш бўйича келишувлар Россияга кейинчалик сиёсий жабҳада ҳам қўлланиладиган обрў-эътиборни олиб келганлигини таъкидлади. Президент Владимир Путин ўз тизимининг устунлигини исботлаш учун барча имкониятларни ишга солади, деб хулоса қилди муаллиф.

2 февраль куни The Lancet журнали “Спутник V” нинг учинчи босқич синовлари натижалари коронавирусга қарши 91,6% самарадорлигини намойиш қилгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Вакцинани синовдан ўтказишда 19 866 киши иштирок этган.

Кремль “Спутник V” нинг The Lancet  журналида чоп этилган клиник синовларининг учинчи босқичи натижалари уни самарадорлигини ишончли тарзда намойиш этаётганлини таъкидлади. Бундан ташқари, натижалар Россияда вакцина тезкор рўйхатдан ўтказилганлиги тўғри бўлганлигини ишонч билдирилган.

“Спутник V” – бу коронавирусга қарши рўйхатдан ўтган биринчи рус вакцинаси, у коронавирус гени ичидаги аденовирус асосида яратилган. У ҳужайраларга кирганда, уларда оқсиллар ҳосил қилади – улар иммунитетни келтириб чиқаради ва антитаначаларни ривожланишига ёрдам беради.