Тожикистон кимга ва қанча қарздор?

Мамлакат ҳукумати 2021 йилда ташқи қарзни оширишга ва мамлакат ташқи кредиторларидан қарз сўрашга қарор қилди. Бу ҳозирда ташқи қарз даражаси 3,1 миллиард долларни (ЯИМнинг 36,9%) ташкил этиши ва аҳоли жон бошига 294 долларга тенг бўлишига қарамасдан қўйилган қадамдир.

Ҳукуматнинг айтишича, қарзларсиз Тожикистонда иқтисодиётнинг айрим соҳаларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имконияти йўқ.

2020 йилда олинган кредитлар ҳисобига Тожикистоннинг ташқи қарзи 238 миллион долларга кўпайган.

Агар ўтган йилнинг 1 январида ташқи қарз 2 миллиард 925,3 долларни ташкил этган бўлса, 2020 йил октябрга келиб у 3 миллиард 163,18 долларга етди.

Давлат қарзи 2020 йил октябрь ойида 3,7 миллиард долларни ташкил этган. Тожикистон давлат қарзининг 80 фоизи ташқи қарз, қолган қисми ички қарзлардан иборат.

Сўнгги 12 йил ичида республиканинг энг йирик кредит берувчиси Хитой экспорт-импорт банки (Эксимбанк) бўлиб қолмоқда.

1997 йилга қадар Россия ва Ўзбекистон мамлакатнинг асосий кредиторлари ҳисобланар эди, уларнинг Тожикистон ташқи қарздаги улуши мос равишда 52 ва 31 фоизни ташкил этган.

2007 йилда энг йирик қарз берувчи сифатида Жаҳон банки қайд этилди.Унинг мамлакат ташқи қарзидаги улуши 346 миллион долларни ташкил этди.

Аммо бир йил ўтиб, 2008 йил якунлари бўйича Хитой Тожикистоннинг барча кредиторларидан ўзиб кетди ва уни ташқи қўшни мамлакат қарздаги улуши деярли 500 миллион долларни ташкил этди.

Энг қизиғи, одатда Тожикистон қандай шартлар асосида кредит олаётгани ҳақида гапирилмайди ёки маълумотлар жуда кам.

Маълумки, қарз берувчи қарз беришдан олдин қарз олувчининг молиявий қобилияти ва унинг қанча миқдорда қарзни тўлаши мумкинлигини таҳлил қилади. Аммо бундан ташқари, ривожланиш бўйича шериклар мамлакатда ислоҳотларни талаб қилишлари мумкин.

ХХР берилган кредитлар, уларнинг фоиз ставкалари ва шартлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмайди. Аммо Хитойнинг ўз бизнес манфаатлари бор. Имтиёзли кредитларнинг асосий шарти хитойлик компанияларнинг молиялаштириладиган лойиҳаларда иштирок этишидир.