Хитой Қирғизистонни сўнги давлат объектларини олиб қўйишига оз қолди

Доимий мавзу: Қирғизистонни Хитойга қарзлари.

Ҳозирга келиб ХХР Экспорт-Импорт банки Қирғизистоннинг энг йирик кредитори ҳисобланади.

Мамлакат Пекинга 1,7 миллиард доллар қарздор ва агар у қарзни вақтида тўламаса, давлат объектларидан маҳрум бўлиши мумкин.

Молия вазирлиги бундай таҳдид йўқлигини айтмоқда. Аммо бу ҳозирча. Ҳақиқат шундаки, Хитой қарзларни бекор қилмоқчи эмас, максимал имтиёз – бу тўловни кечиктириш, лекин бу ҳам савол остида.

Қирғизистон 9 та лойиҳа учун 2 миллиард 87,6 миллион доллар қарз олган, бу мамлакат умумий қарзининг учдан бир қисми, ташқи қарзнинг 40 фоиздан ортиғидир.

Улар ичида энг қиммат лойиҳа шимолдан жанубга муқобил йўлни тиклаш эди. Дастлаб, унга 399,9 миллион доллар ажратилган, натижада ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 698,6 миллион долларни ташкил қилган. Кимдур йўқ қурилиши вақтида жуда “қорни оч” бўлганлиги сезилмоқда.

Яна Датка-Кемин электр узатиш линиясининг қурилиши ва Бишкек ИEСни модернизация қилиш ҳам анча маблағни сарф этган. Уларнинг нархи 775,8 миллион долларга тенг.

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев унинг ёрдами билан Қирғизистон йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ресурсларни жалб қила олгани билан мақтанганди. Аммо у ағдарилгач, лойиҳалар билан фахрланиш жиноий иш билан алмаштирилди. Энергия сектори раҳбарлари ва 2 та бош вазир айбланувчилар сифатида судда иштирок этди.

Хитойга қарз қандай тўланади? Якуний қарор қабул қилинмаган, Пекин билан музокаралар давом этмоқда.

Агар имтиёзли давр берилса, маблағ ʼ3 йил давомида тенг қисмларда тўланади. Кечиктирилган тўлов йилига 2 марта тўланади. Натижада, фоизлар билан бирга тўлов миқдори 36,7 миллион долларни, ортиқча тўлов 1,7 миллион долларни ташкил этади.

Кредитларни тўлаш керак, акс ҳолда мамлакат давлат мулкисиз қолиши мумкин. Буни Президент Садир Жапаров тасдиқлади.

“Ташқи қарзимиз қарийб 5 миллиард долларни ташкил қилади. Агар уни бир қисмини ўз вақтида тўламасак, кўплаб объектларимизни йўқотиб қўямиз. Бундай шартлар асосидаги билан шартномалар Атамбаев томонидан имзоланган”, – деди у.

Лекин, президент Қирғизистон аниқ нимани йўқотиши мумкинлигини аниқ айтмади…

Маълумот учун: Ўзбекистоннинг Хитойдан қарзи Қирғизистонникига қараганда анча кўп.