Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик олиб боришда қандай йўл тутади?

Ўзбекистон Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи  ўртасида ҳаракат қилмоқда. Сиёсатшунослар республиканинг 30 йиллик мустақиллиги натижаларини муҳокама қилар экан: “Қўшма Штатлар билан бирга Евроосиёда бўлган яхшидур? Балки,  Россия билан биргаликда тараққиёт ва фаровонлик йўли осонроқ бўлар?”

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида аллақачон музокаралар олиб борилмоқда. Савдо масалалари муҳокама қилинмоқда, Грузия ва Украина сингари кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш ва виза режимини соддалаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда.

Аммо, шу билан бирга, Шартнома ҳужжатларида ўзига хос хусусиятлар (аниқлик) мавжуд эмас. Фақат тарифлар бўйича келишиб олинади халос. Россия ушбу музокараларда Ўзбекистон Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи  ўртасидаги ҳамкорлик қандай тартибда олиб борилишини очиқлашни сўради.

Европа Иттифоқи эса бундай таклифларни кўриб чиқмайди, лекин МДҲнинг ҳар бир давлатлари ва Марказий Осиё билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боради.

Бундан ташқари, Европа ўз бозорларига ўзбек маҳсулотларини киритишга шошилмаяпти; ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан санкциялар ва бойкотлар ҳанузгача сақланмоқда.

Яқин ўн йилликда Ўзбекистон Европа Иттифоқига мева-сабзавот маҳсулотларини Россия ва Қозоғистонга етказиб берадиган ҳажмда етказиб бериши имкониятига эга эмас.

Биринчидан, ишлаб чиқариш чегаралари мавжуд, етказиб беришнинг асосий ҳажми Евроосиё иқтисодий иттифоқига боғлиқ.

Иккинчидан, Ўзбекистон хомашё етказиб берувчи эмас. Агар у пахта хомошё сифатида етказиб беришга роиз бўлганида эди, уни қучоқ очиб кутиб олишарди. Аммо Ўзбекистон хомашё эмас, балки қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот сотмоқчи. Бозор майдони эса жуда рақобатбардошдир.