Яқин Шарқдаги манфаатлар тўқнашуви. Янги “ўйинчилар”

Жо Байден бошчилигидаги АҚШ ҳукуматининг Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлиги сустлашётган бир вақтда Хитой ҳукумати (Яқин Шарқ )минтақадаги барқарорлик учун беш ташаббусни таклиф қилди. Улар орасида миллий манфаатларни ҳурмат қилиш, улкан сармоялар, Араб-Исроил муаммоси ечими ва ядро қуролини тарқатмаслик каби йўналишлар киритилган.

Шунга қарамай, ХХРнинг Яқин Шарқдаги мавжудлиги амалда тўхтаб қолган. Бунга Хитой ва Эрон ўртасида тезюрар темир йўллар бўйича йирик битимлар муддатлари кечиктирилганлиги сабаб бўлиши мумкин.

«Яқин Шарқнинг ички маданий-гуманитар таркиби Хитойнинг сиёсий келишига қаршилик кўрсатмоқда. Бу вазиятдан Москва фойдаланиб қолиши мумкин. Аммо Ҳиндистон ёки баъзи Европа давлатлари ҳам жим турмасликлари аниқ ва буни унутмаслик керак».

Соҳа экспертларининг фикрига кўра, кўп нарса Россиянинг фаол позициясига боғлиқ. “Амалиёт шуни кўрсатадики, хитойликлар минтақадаги фаолиятини (Яқин Шарқ) Москванинг сиёсий ва гуманитар ўрнисиз амалга ошира олмайди.”

Хитой ўнлаб йиллар давомида бутун минтақа учун асосий иқтисодий шерик бўлиб келган. Хитой минтақа мамлакатлари учун асосий экспорт йўналиши, энг муҳим сармоялар манбаи, технологик соҳадаги ва бошқа йўналишларда шерик ҳисобланади.

Бир ҳақиқатни унутмаслик керак, Россия минтақада Сурия ва яқиндан бошлаб Суданда ҳам ҳарбий-сиёсий ва технологик ҳамкорлик олиб бормоқда. Бироқ, Хитой билан таққослаганда, Яқин Шарқ иқтисодиётида Россиянинг роли сезиларли даражада кам. Бундан ташқари, Россия Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорликда номутаносибликка эга. Ушбу ҳамкорлик баъзи давлатлар билан ривожланиб бормоқда, аммо бошқалар билан эса умуман ривожланмаган.

Шу билан бирга, баъзи мутахассисларнинг фикрича, Хитой ташаббуси конкрет эмас деб ҳисоблайди. “АҚШ, Россия ёки Туркиядан фарқли ўлароқ, Хитойнинг Яқин Шарқдаги аниқ ифода этилган манфаатлари кўринмаяпти.”

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Хитой ҳукуматининг асосий устувор йўналиши Африка давлатлари ҳисобланади. Россия манфаатлари нуқтаи назаридан эса “Пекиннинг Марказий Осиёда аниқ иқтисодий кенгайиши” анча хавфли ҳисобланади. АҚШ эса охир оқибат Яқин Шарқ устидан яна “ҳукумронлигини” қайтариб олади. Бироқ бу майлонга Туркия ҳам кўз тикиб турганини унутмаслик керак.