Россия Қирғизистонга таълим тизими орқали таъсир ўтказмоқчи

Қирғизистоннинг барча ҳудудларида рус мактаблари қад рослайди. Ушбу қарор икки мамлакат таълим вазири томонидан қабул қилинди. “Бу узоқ келажак учун замин, Россия мамлакатимизда нафақат электр станциялари, балки мактабларни ҳам барпо этаётгани уни Қирғизистонга қардош мамлакат сифатида муносабатда бўлишидан далолатдир”, – деди қирғиз сиёсатшуноси Бақит Бакетаев.

Унинг сўзларига кўра: – “Қирғиз фарзандлари ушбу мактаблар руслар томонидан қурилганлиги ва Россиянинг таълим дастурлари гуманитар соҳага катта таъсир кўрсатганлиги ҳақида ўз болаларига етказадилар. Кейинчалик ушбу мактабларни битирган ёшлар албатта Россия университетларида ўқишни хоҳлайди”.

Россия Қирғизистонда турк дунёсининг етакчиси бўлишни даъво қилаётган Туркия билан рақобатлашиши керак, шу жумладан таълим соҳасида ҳам, – деди МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин. Унинг фикрига кўра рус тили тарихий жиҳатдан, икки мамлакатнинг иқтисодий ва маданий яқинлигида мустаҳкам мавқеини сақлайди; Турк тили эса лексик жиҳатдан яқин, чунки иккала тил ҳам туркий тиллар гуруҳига мансубдир, деб тушунтирди эксперт.

“Албатта, Россиянинг у ерда Марказий Осиёдаги ҳар қайси мамлакатда каби таъсир кучи бўлган, Туркия билан маданий ва лингвистик таъсир ўтказиш учун рақобатдош бўлади”, – дея таъкидлади эксперт. – Бу ерда икки вариант бор: ёки биз рус мактабларини очамиз, ёки махсус кучларни киритамиз ва турк мактабларини ёпамиз. Россия биринчи йўлни танлади ва бу тўғри. Албатта, бу “юмшоқ куч”дан фойдаланиш деганидир.