Хитой долларга жойини кўрсатиб қўймоқчи

Хитой Марказий банк томонидан бошқариладиган рақамли валютани яратиш бўйича ривожланган дунёнинг аксарият қисмини ортда қолдирди, деб хабар берди CNBC.

“Янада кенгроқ олсак, бу қадам юаннинг жаҳон захира валютаси мақомига эга бўлган АҚШ доллари учун янада жиддий рақобатчига айлангани тўғрисида хавотирларни кучайтиради”, – демоқда экспертлар.

АҚШ Федерал захира тизими ХХР ортидан қувиб ўтишга шошилмаяпти. ФЗТ раиси Жером Пауелл яқинда валюта регулятори бу борада Конгресс маъқулламасдан ҳеч нарса қилмаслигини маълум қилди. Ҳозирда америкаликлар рақамли доллар яратиш устида ишламоқда, аммо лойиҳа бошланғич босқичда. Гап Бостондаги ФЗТ томонидан Массачусетс Технология Институти билан биргаликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳа ҳақида кетмоқда.