Қозоғистонда Хожа Аҳмад Яссавий ҳақида сериал намойиши бошланмоқда, Ўзбекистонда “Ҳукмдор Усмон” ҳамон тақиқда

Бугун Қозоғистон телевидениеси сўфий файласуф, Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий ҳаёти ҳақида туркча “Мавера” (Моварауннахр) телесериалини намойиш этишни бошлайди.

Сериал Қозоғистон ТВ Миллий биринчи каналида намойиш этилади. Бу нафақат Туркияда, балки Қозоғистон телевидение томошабинларида ҳам катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Телесериални Қозоғистонда намойиш қилиш тўғрисида келишув   5-6 апрель кунлари Туркияда Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаеванинг ва Туркиянинг ТРТ телерадиокомпанияси бош директори Иброҳим Эрен билан бўлиб ўтган учрашувида қабул имзоланган.

“Мавера” сўзи бирон бир нарсанинг ташқарисида, вақтни ёки жойни англатади. (Араб тилида Моварауннахр сўзи дарёнинг нариги томони маъносида келади. таҳририят изоҳи).

Ўзбекистонда эса турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган ва “Менинг Юртим” канали томонидан жуда катта маблағга сотиб олинган “Ҳукмдор Усмон” сериали ҳамон тақиқда қолмоқда. Сериал намойишининг тўхтатилишига Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари ва АОКАнинг хатлари сабаб бўлган.

Телеканал директорини маълум қилишича, сериал ҳуқуқларини сотиб олиш, таржима, монтаж ва бошқа ишлар учун жами 3 млрд сўмдан ортиқроқ маблағ кетган.

Кейинчалик АОКА телеканални фақат огоҳлантиргани, “эфирдан олиб ташла” демаганлиги, сериал эфирга қайтиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги, аммо бунинг учун сериал Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда (расман хат киритиш йўли билан) турли маросим ва ақидалар билан боғлиқ саҳналардан “тозаланиши” кераклиги маълум қилинган. Бу ҳам мажбурий эмас, шунчаки тавсия этилади. Телеканал мазкур сериални қайта намойиш қилиши мумкин”,- деган баёнот берилганди. Аммо, мана қарийб 4 ойдан бери бу гаплар қуруқ баёнотдан бошқаси эмаслиги ойдинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, турк ва ўзбек киноижодкорлари томонидан яратилган, тарихий фактларга асосланган “Ҳукмдор Усмон” сериали Ўзбекистонда намойиш этила бошлаганидан 2 ҳафта ўтиб, 2020 йил 17 декабрда эфирдан олинган эди.

  • Маълумот учун, турк киноижодкори – продюсер Меҳмет Бўздағ томонидан суратга олинган «Ҳукмдор Усмон» (Kurulush Osman) телесериалида Кичик Осиё, Болқон, Шарқий Европа, Шимолий Африка, қисман Кавказ ва Қримда ҳукмронлик қилган (1299–1920 йиллар) турк султонлари сулоласи – Усмонийлар империясининг пайдо бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади.
  • Филмда бир қатор ўзбек актёрлари – Акбархўжа Расулов, Маъруф Отажонов, Жамшид Саратов, Тоҳир Саидов ва Акмал Мирзо рол ижро этган.