Хитой қўшниларимиздан яна бирига ёрдам беришга қарор қилди

Хитой раҳбарияти Қирғизистонни озиқ-овқат ва грантлар билан таъминлайди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Хитой томони 40 минг тонна ун, 20 минг тонна шакар, 20 минг тонна ўсимлик ёғини озиқ-овқат ёрдами сифатида ва мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун 350 миллион юанни (54 миллион доллар атрофида) грант сифатида беришни режалаштирган.

Музокаралар доирасида, Қирғизистонга 150 минг доза миқдоридаги хитой вакцинаси инсонпарварлик ёрдами сифатида бепул бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Жапаровнинг матбуот хизмати, шу билан бирга, Қирғизистоннинг ХХР олдидаги давлат ташқи қарзи бўйича кечиктирилган тўловлар учун қўшимча тўловни ундирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинганлигини, шунингдек, грант лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган хитойлик мутахассисларни Пандемия сабабли вақтинча тўхтатилди дейилмоқда.

Бундай илтифотлардан сўнг яқин кунлар ичида Жапаровнинг Хитойга расмий сафари кутилмоқда.

P.S. Бироз вақт ўткач Қирғизистондаги қайсидур кон ёки ер участкаси Хитойга “вақтинчалик” фойдаланиш учун бериб турилибди дейилган хабар ўқиб қолсак ажаб эмас.

Охирги вақтлар минтақада ер олиб бериб юборишлар жуда осонлик билан ҳукумат тепасида хал бўлиб кетаверадиган оддий жараён бўлиб қолди.