Туркманистон дунёда қурол-аслаҳа сотиб олувчилар орасида биринчи учликда

Республика қурол-яроғ импорти бўйича иккинчи йирик давлатга айланди, Тинчлик индексида эса жаҳондаги 163 мамлакат ичида 109 қаторда жойлашган.

Аҳоли жон бошига қурол-яроқ импорти 92 мамлакатда кўпайган бўлиб, энг катта ўсиш Арманистон, Туркманистон ва Қатарда қайд этилди.

Бразилияда ишлаб чиқарилган  2 та икки кишилик трубопроводли ҳужумчи Embraer A-29B Super Tucano самолёти Туркманистонга юборилиш ортидан Малтадаги аэропортда кўриниш берган.

2019 йилда Bellingcat тергов гуруҳи, бошқа нарсалар қатори Италия ҳам Туркманистонга юз миллион еврога тенг қурол етказиб берганини аниқлаганди. Шу билан бирга, Туркманистон дунёда энг паст зўравонлик даражасига эга – 1%. Мамлакатга қўшни бўлган Афғонистонда зўравонлик даражаси 50 фоиздан кўп бўлган ягона давлат ҳисобланади.

Бироз аввал Туркманистон Марказий Осиёда хавфсизлик ҳисси нуқтаи назаридан энг барқарор мамлакат деб топилганди.

Бетарафликни ўз олдига мақсад қилган давлат учун ёмон эмас!