Россия Фанлар академияси: COVID-19 келиб чиқиши табиий

Аксарият мутахассислар янги коронавируснинг келиб чиқишини табиий деб ҳисоблашади, деди биология фанлари доктори С.Нетесов РИА Новостига берган интревьюсида.

“Ҳозирга қадар иккита асосий гипотеза мавжуд – бу ҳайвонлар ёки штаммларни лабораториялардан чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлса, бироқ, аксарият олимлар, мутахассислар фикрига кўра бу вирус табиий келиб чиқиш тарихига эга. Шунга қарамай вируснинг дастлабки пайдо бўлиш сабабларини излаш давом этмоқда”, – деди Нетесов, Новосибирск давлат университетининг бионанотехнология, микробиология ва вирусология лабораториясининг раҳбари.

Эслатиб ўтамиз бир неча ой аввал Россия ҳамда Хитой ҳукуматига қарашли бўлган масс медиа жаҳон ахборот майдонида бир-бирини фаол қўллаётгани айтилган эди.

Ҳозирга қадар Россия Фанлар академияси бирон марта COVID-19 бўйича бундай баёнот бермаган эди.