Афтидан, Қирғизистон Президенти шу қадар яхши дам олганки, у ҳукумат устидан раҳбарлигини яна бир бор тасдиқлашга тайёр. Мамлакатда бош вазир лавозимини бекор қилишни, президентни эса ҳукумат бошқарувини ўзи бажариши таклиф қилинмоқда.
Тарихий жиҳатдан сайловчиларнинг энг паст фаоллигига қарамай, 2021 йил 10 январда референдумда қатнашганларнинг аксарияти президентлик тизимини ёқлаб овоз беришган эди. Ўша вақтда Конституция ўнинчи марта ўзгартирилганди.
Бироқ, Қирғизистоннинг янги Конституциясининг асосий элементлари классик президентлик бошқарув шаклига тўғри келмайди, аксарият киритилган ўзгартиришлар ортиқча ва такрорланишдан иборат.
Масалан, Конституцияга биноан барча лавозимга тайинлашлар ижро этувчи ҳокимиятда ва унинг барча қарорлари президентнинг қўлида. Президент “Қирғизистон Республикаси ижро ҳокимиятини бошқаради”. Шунинг учун Конституцияга Президентдан алоҳида “Ижро этувчи ҳокимият” бўлими керак эмас. Бу ортиқча.
Шунингдек, президент маъмуриятини ҳам, вазирлар маҳкамасини ҳам ўзи шакллантиради. Президентлик тизимининг мантиғига кўра, битта маъмурият бўлиши керак – президент маъмурияти, бу бир вақтнинг ўзида вазирлар маҳкамаси ва ижро этувчи ҳокимиятдир.
Кузатувчиларимиз айтганидек “мантиқ чатни тарк этганида” каби холат юз бергандек.