Жаҳон тарихида болалар ҳуқуқи бўйича дастлабки мукаммал ҳуқуқий манба ҳақида эшитганмисиз?

Ғарб цивилизациясидан қарийб олти юз йил аввал болалар ҳуқуқи тўла-тўкис ўрганилиб ҳаётга тадбиқ этилган мазкур асар XIII асрда Мовароуннаҳр – бугунги Ўзбекисонда ёзилган.  Ушбу асар бола ҳуқуқлари масаласига тамал тошини қўйди.

Ислом цивилизацияси маркази ислом ҳуқуқшуноси, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” – “Бола ҳуқуқлари кодекси”ни ўзбек тилига таржима қилган.

Ушбу асар ислом динининг болалар;

Ҳусусан етим болалар ҳуқуқлари;

Болалик ва оталикни белгилаш;

Бола тарбияси, айниқса, уни гўдаклик давридан асраб-авайлаш ва тарбиялаш;

Боланинг ўз оиласи ва жамият учун фойдали инсон бўлиб етишиши;

Ҳамда унинг ота-онаси олдидаги бурч ва мажбуриятлари масалаларига алоҳида аҳамият берганини кўрсатади.