Афғонистон янги ҳукуматидаги барча муҳим лавозимларни пуштунлар эгаллади

Фақатгина тўртта жой тожик ва ўзбекларга берилди.

Аввалроқ Толибон Афғонистон муваққат ҳукумати таркибини эълон қилган эди. Бироқ, бу қадам мамлакат аҳолисининг барча вакиллари етарли даражада қамраб олинмаганлиги учун аксарият ҳориж мамлакатларнинг танқидига учради.

АҚШ томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, Афғонистонда тахминан 42 фоиз пуштун яшайди. Мамлакат аҳолисини 27 фоизини тожиклар, 10 фоизини эса ўзбеклар ташкил қилади.