Европа Иттифоқи Тожикистонда афғон қочқинлари учун лагерь қуради

ОАВлари томонидан маълум қилинишича, у Афғонистон билан чегарага яқин жойда, Шамсиддин Шохин туманидаги Хирманжо ҳудудида жойлашади.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистонни ўз ичига олган КХШТга аъзо бўлган давлатлар қочқинларни ўз ҳудудларига жойлаштиришни тўғри қарор деб ҳисобламайди.

В.Путин илгари бу фикрни танқид қилган. Унинг фикрича, “Ғарб АҚШ ва Европа визаларини олишдан олдин қочқинлар учун “транзит пунктлари” сифатида Марказий Осиё давлатларини ишлатмоқчи”.

Тожикистон Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, Кобулда ҳокимият алмашганидан сўнг, 5 мингга яқин афғон ҳарбийлари давлат чегарасини кесиб ўтишган.

Аммо мамлакат катта миқдордаги қочқинларни қабул қилишга тайёр эмас, бунинг учун зарур инфратузилма йўқ.