Facebook минтақавий журналистлар учун бепул платформа яратди

Facebook 16 март куни мустақил муаллифлар учун ўз платформасини ишга туширишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Бу ҳақда хабарлар январь ойининг охирида тарқалган эди.  Янгиликлар бўйича вице-президенти Кемпбелл Брауннинг сўзларига кўра, платформа биринчи навбатда мустақил минтақавий журналистларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Платформа АҚШ фойдаланувчилари учун “яқин ойларда” ишга туширилади. Унда муаллифлар оддий сайтлар ва почта рўйхатларини яратиш имкониятига эга бўладилар. Ушбу платформада яратилган барча лойиҳалар Facebook гуруҳлари билан алоқага эга бўлади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга муаллифлар ва уларнинг лойиҳаларини топишда ёрдам берадиган махсус воситани тайёрламоқда.

Умуман олганда карантин давридан сўнг марказий ахборот тарқатувчи воситалар яъни газета ва журналлар ёпилиб бораётган вақтда АҚШ ва Европадаги баъзи давлатлар томонидан ҳудудий нашрларни қўллаб-қувватлаш ва уларни онлайн платформаларга олиб ўтиш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.