Иссиқкўл илдизи дамламаси воситасида даволаш бу ҳақда аввал хабар берилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари коронавирус билан курашиш учун заҳарли ўсимликнинг дамламасини ичишни таклиф қилган эди.
COVID-19дан яна бир нечта ҳайратланарли ва бемаъни рецептлар тўғрисида қуйида танишишни таклиф этамиз:
Хоккей, тоза ҳаво, сауна, пишлоқ, 50 грамм ароқ ва ҳаттоки трактор. Белорусия Президенти буларнинг барчасини дорилар тоифасига киритган эди. Лукашенко ҳазиллашган бўлса керак.
Радиация. Ушбу усул рус ва ўзбек олимлари томонидан таклиф қилинган.
Кобейтуз кўлидан туз. Баъзи ишбилармонлар уни пастки қисмидан йиғиб, COVID-19га даво сифатида сотишган эди.
Тожикистонлик бир шифокор отлар ва молларга қўлланадиган дори билан даволанишни таклиф қилган.
Туркманистон Президенти қизилмия илдизи билан даволанишни ва уйларни гармала (исириқ)тутуни билан тутатишни таклиф қилган эди. Бу ердан яна бир нечта таклифлар ҳам янграган барчаси сайтимизда бор.
Литванинг парламент депутати COVID-19дан даволай оладиган “коронавирус учун шифобахш сув” деб оддий сувни реклама қилган эди.
Мана шунақа пандемия даврида ажойиб таклифлар билдирилган ўз вақтида. Энг тўғри йўли шифокорга вақтида мурожаат қилиш.