Короновирусни даволашни ажойиб усули

Кеча Қирғизистон президенти мамлакатда COVIDни агар у дастлабки босқичда бўлса 2-3 кун ичида даволашни ўрганишганлигини қайд этди.

“Ҳозир республиканинг барча шифохоналарида беморларни Иссиқкўл илдизи билан даволашмоқда”, – деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари. Беморга дамлама миқдорини Садир Жапаровнинг ўзи белгилайди, улар дамламани биргаликда тайёрлашади, дея қўшимча қилди вазир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари айтган гапларини исботсиз қолдирмаслик мақсадида, дамламани эфир вақтидаёқ ичди.

Маълумот учун: Иссиқкўл илдизи заҳарли ўсимлик ҳисобланади. Тажрибали шифокорлар ушбу даволаш усулини тавсия этмайдилар.

P.S.COVIDдан даволанишнинг ажойиб таклифлар бериб келаётган Аркадағ бир ўзи эмаслигига амин бўлиб турибмиз.