Араб давлатлари уйғурларни Пекинга топширишни бошлаб юборганлар. Саудия Арабистони, БАА ва Миср мунтазам равишда этник озчилик вакилларини ХХРга депортация қилмоқда.
Туркия уйғурлар учун хавфсизликни таъминловчи таянч ҳисобланар эди, аммо 2020 йилда Анқара Пекин билан экстрадиция шартномасини ратификация қилди ва бошпана мақомидан маҳрум бўлди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хитой фақатгина экстремистик ҳаракатларда гумон қилинган ва Хитой фуқаролари ҳисобланган уйғурларни экстрадициясини талаб қилмоқда.
Бирор бир фаолият айбланган уйғурларни Хитойга топширмаган мамлакатлар деярли қолмади. Илгари улар Қозоғистон ва Хитой ўртасида юришлари мумкин эди, аммо энди барча йўллар ёпиқ. Бундан ташқари, дунёдаги мусулмон жамоаларидаги қарама-қаршиликлар уйғурларга бирон бир мамлакатни танлашига имкон бермайди, уларга фақат ўзлари билан бир ҳил қарашларга эга мамлакат керак.
Қолаверса, Ислом оламининг ғазаби Пекиннинг молиявий қўллаб-қувватлаши туфайли Хитойга эмас, балки АҚШга қарши қаратилган. Шунинг учун, умуман олганда, уйғурларнинг қочадиган жойи йўқ.

Мусулмон давлатлари уйғурларни Хитойга топширишларини оддий сабаби бор: иқтисодий манфаат. Саудия Арабистони ҳам Туркия сингари Исломни ҳимоя қилади, аммо ҳар қандай экстремистик ҳаракатларга қарши. Мамлакатда Уйғур ҳужраларини мавжудлиги бу давлатлар миллий манфаатларига умуман тўғри келмайди.
Анқара Пекин билан савдо алоқалари билан чамбарчас боғлиқ, Туркия орқали ХХР томонидан молиялаштириладиган катта темир йўл ўтади. Саудия Арабистони Хитойда нефтни қайта ишлаш заводини қурмоқда ва Пекинга нефть сотмоқда. Иқтисодий манфаатлар Хитойдаги ҳокимиятни бузишга уринишдан кўра муҳимроқдир.