Россия янги стратеглар қидирмоқда

Россия 2021 йилги сиёсий ҳаётга алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. 12 январ кунидан бошлаб мамлакатда фаолият олиб бораётган маҳоратли сиёсий стратеглар ва ижтимоий-сиёсий таҳлил бўйича мутахассисларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилинди.

Мазкур танловни ўтказишга сабаб қилиб эса мамлакатда фаолият олиб бораётган мутахассислар сони 100 нафардан ошмаслиги ҳамда уларга эҳтиёж ошиб бораётгани қилиб кўрсатилган.

Президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко “Ижтимоий-сиёсий таҳлил ва ижтимоий-сиёсий менежмент бўйича мутахассисларга талаб катта, биз нафақат воқеаларни таҳлил қиладиган ва башорат қиладиган мутахассисларга, балки ижтимоий-сиёсий лойиҳаларни амалга оширишга қодир бўлган ижтимоий-сиёсий менежерларга ҳам муҳтожмиз”, – дея таъкидлади.

Танлов икки йўналишга бўлинган: сиёсий экспертлар (сиёсий таҳлил ва сиёсий реклама соҳасидаги мутахассислар) ва сиёсий менежерлар (сиёсий ёки ижтимоий кампанияларни ташкил этиш қобилияти ва салоҳиятига эга бўлган менежерлар).

(!)Эслатма: Россияда сентябрь ойида – Давлат Думасига сайловлар бўлиб ўтади.

“Энг муҳими, мусобақа январда бошланганлиги сабабли, финал май ойига қадар бўлиб ўтиши ва натижалар чиқарилиши режалаштирилган. Бу шуни англатадики, барча ғолиблар минтақамиз миқёсида ҳам, федерал даражада ҳам бу йил мамлакатимизда бўлиб ўтадиган катта сиёсий кампанияда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар”, – деди Кириенко.

Шунингдек, танловнинг ғолиблари, сиёсий экспертлар ва унга алоқадор мутахассисликлар соҳасидаги россиялик олимлар ва амалиётчилар билан ишлаш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, ғолиблар учун махсус ўқув дастури тақдим этилади.

Нега энди, айнан 2021 йил бошидан бундай танловни ташкил этиш керак бўлиб қолди шулар тўғрисида озроқ фикр алмашсак, яхши гумон: “Сиёсатшунослар танлови ушбу профессионал соҳада ўзини ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар, сиёсий технологиялар бозорида мутахассис сифатида намойиш этиш имконини яратиш, етакчи компаниялар раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай фурсат “.

Реал гумон: “Демократик қарашлар турлича мезонларда бўлган АҚШ ва Беларусиядаги сиёсатчилар билан жамоатчиликнинг муносабатларини кузатдик. 2021 йилда жамоатчилик давлат раҳбариларидан янада кўпроғини ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ таъминланиши талаб эта бошлайди. Ижтимоий ўзгаришлар янада тезлашади. Айнан сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари билан жамоатчилик ўртасидаги жарликни “текислаш” учун ижтимоий ва сиёсий технологлар, менежерлар, таҳлилчиларга талаб ортади”.

Шунчаки, гумон: “Россияга Мутахассисларнинг янги авлоди керак. Ҳозирги сиёсий экспертлар таркиби жуда тор. Танловда ғолиб бўлганлар учун шу соҳадаги тажрибали олимлардан таълим олишлари ва улар учун ўқув курслари ташкил этилиши белгиланган. Янги маҳоратли мутахассислар танлаб олинади улар керакли йўналишда қайта ўқитилади”.

Нима учун янги авлод сиёсатшунослари керак бўлмоқда? Ҳозир жамоатчиликнинг ахборот олиш турлари ҳам ўзгариб бормоқда баъзи холларда  ижтимоий тармоқларни ҳам назоратга олиб бўлмаяпти, Интернет гигантлари ўзларининг сиёсатини олиб бормоқда.

Ҳозир Россияга янги “қон”, янги технологиялар, янги ижодкорлар керак. Нафақат сайлов вақтларида, балки сайловлараро даврда ҳам. Аввалги тайёранган материалларда АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгаши ислоҳ қилинишини ва Байден Россия ва Марказий Осиё муаммолари билан шуғулланадиган алоҳида тузилма бўлишини маълум қилиб Марказий Осиё давлатлари билан алоҳида шуғулланишини очиқ эълон қилган даврда Россия ўз позициясини бериб қўймаслик учун астойдил ҳаракат қилиши керак бўлади. Энди Давлат раҳбарларини мана бундай тартибда жамоатчиликка кўрсатиш кетмайди:

Россиядаги : сиёсий экспертлар ва сиёсий менежерларнинг янгиланиши, демак, аввалги “мактаб” йўналишлари тубдан ўзгариши Марказий Осиё учун бир сигнал.

Бизда ҳам сайлов кунлари яқинлашиб бормоқда балки янги мутахассислар танланар (бизни топиш қийин эмас яхши таҳлилчилар керак бўлса дейманда).