Хитой COVID-19га қарши вакциналарининг самарадорлиги пастлигини тан олди

ХХР касалликларини назорат қилиш маркази раҳбари Гао Фу Хитой вакциналарининг “COVID-19”га қарши самарадорлиги пастлигини тан олди. Ҳокимият самарадорликни ошириш учун мавжуд вакциналарни бирлаштирмоқчи.

Бу биринчи марта хитойлик расмийлар томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарнинг COVID-19га қарши “юқори ҳимоя даражасига эга эмаслигини” очиқ тан олишдир.

Шу вақтнинг ўзида, Хитой тезлик билан ушбу мавзудаги хабарларни ижтимоий тармоқларда цензурага киритди. Лекин, расмийнинг билдирган мулоҳазалари тарқаб бўлган эди. Шу боис, бироз вақт ўтиб расмий томонидан билдирилган мулоҳазалар  янгиликларда пайдо бўлди.

Пекин эса самарадорлиги анча паст бўлган миллионлаб вакцина дозаларини бошқа мамлакатларга, жумладан Мексика, Туркия, Индонезия, Венгрия, Сербия, Бразилия ва Чилига етказиб бериш бўйича битимлар тузишга улгурган.