Бу маълумотни @Sputnik_Kyrgyzstan Қирғизистон раҳбари матбуот котиби тасдиқлади. (Шу матбуот котиби роса фаол чиқди-да Учқун-тоо бўйича ҳам хабарни шу матбуот котибидан эшитган эдик.)
Чоршанба 17 март куни президентлар Талас вилоятидаги “Жеруй” олтин конида фабрика очилишида иштирок этади. Жапаров бу ерга ишчи ташриф билан келади Россия раҳбари эса онлайн видеоалоқа орқали боғланади. (катта раҳбарлар шундай иштирок этса ҳам бўлаверади).
Жеруй лойиҳаси Жапаровнинг февраль ойида Москвага ташрифи чоғида муҳокама қилинган эди. Бу Қирғизистондаги иккинчи йирик олтин конидир. Уни ишлаб чиқиш учун лицензия Россиянинг “Русская платина” компаниялар гуруҳига кирувчи “Алтин Альянс” компаниясига тегишли.