Қирғизистон президенти мамлакатда COVIDни агар у дастлабки босқичда бўлса 2-3 кун ичида даволашни ўрганишганлигини қайд этган эди.
“Ҳозир республиканинг барча шифохоналарида беморларни Иссиқкўл илдизи билан даволашмоқда”, – деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари. Беморга дамлама миқдорини Садир Жапаровнинг ўзи белгилайди, улар дамламани биргаликда тайёрлашади, дея қўшимча қилган эди вазир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари айтган гапларини исботсиз қолдирмаслик мақсадида, дамламани эфир вақтидаёқ ичган эди.
Ижтимоий масалалар қўмитаси CОВИД-19ни Иссиқкўл илдизидан дамламаси билан даволаган Соғлиқни сақлаш вазирига ишонмаслигини билдирди.
Парламент ўз қарорини Бош вазирга юбориши айтилмоқда.