АҚШ россиялик хакерларни мустақил равишда бартараф этишини эълон қилди

Қўшма Штатлар россиялик хакерларнинг ҳаракатларини мустақил равишда бартараф этишини эълон қилди.

Агар Россия ўз ҳудудидан кибержиноятларни содир этган хакерлар ҳаракатларини тўхтата олмаса, Қўшма Штатлар ўз маблағлари хисобидан амалга ошиширишга тайёр, деди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.

Амалда бу америкалик мутахассисларнинг Россия ҳудудидаги хакерларни аниқлаш имконияти мавжудлигини англатади.

“Хакерни ушлаш учун провайдерлар, Ички ишлар вазирлиги, ФСБ ва бошқаларнинг ваколатига кирадиган технологияларга кириш керак”, – дейди соҳа мутахассиси.

АҚШ МХА томонидан кузатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни очиқлаган Эдвард Сноуден ҳақидаги воқеани эсланг. “Маълум бўлишича, Қўшма Штатлар ҳар бир инсон ҳақида жуда кўп маълумот тўплайди. Бундан ташқари, ҳар бир смартфонда эгаси ҳақида ҳамма нарсани тўплайдиган дастур мавжудлигини”, – қўшимча қилди манба.

Соҳа мутахассислари хакерлар бирон бир техникага “кирганда” қайта тезда “кириш” учун маълум бўшлиқларни қолдириб кетаётганини пайқашган.

Маълумот учун: Сноуден томонидан юқорида айтилган кузатув ҳақидаги барча маълумотларни флеш-дискига юклаган, кейин уни Рубик кубига яширган ва қўриқчига ўйнаш учун берган. Ушбу ақлли ҳаракат унга маълумотларни олиб чиқиб кетишига имкон берган эди.