Жапаровнинг давлат ташрифлари қандай ўтмоқда?

Садир Жапаров ўзининг дебютини Россия ва Қозоғистонга икки ташрифи билан амалга оширди. Кейинги йўналишлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой.

Москвага “ўқув” ташрифи анъанавий равишда ўтказилди. Давлат раҳбарлари бир-бирлари билан ёқимли суҳбатлашди ва Қирғизистондаги рус тили масаласига алоҳида тўхтаб ўтилди.

Конституциявий ислоҳотлардан сўнг рус тилидан “расмий” мақоми тортиб олинмади. Путин “рус тили Қирғизистон фуқаролари учун муҳимдир, чунки у Россияда меҳнат бозорида афзалликларни беради” деди.

Аксарият экспертларнинг фикрига кўра, Жапаров ва Путин ўртасидаги учрашув “энг юқори даражада” бўлиб ўтган, аммо иқтисодий келишувларга эришилмади. Қирғизистон президенти матбуот котибининг билдиришича бундай формат аввалдан “келишилганлиги” айтилган.

Қозоғистонга ташриф ҳам кўнгилдагидек бўлмади. Ташриф олдидан Жапаров “мамлакатларимиз ўртасида ҳеч қандай ҳал этилмайдиган муаммо йўқ” деб айтганига қарамай, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар ҳозирги кунда минтақавий рақобат билан мураккаблашмоқда.

Аммо бу ерда ҳархолда ҳарбий-технологик, энергетик ва савдо ҳамкорликка оид 7 та битим имзоланди.

Шунингдек, Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидаги “борди-келди”ни осонлаштириши ва яхшилаш зарурлиги таъкидланди. Аммо сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда сув ресурслари кўпинча муаммоли бўлиб  қолмоқда.