Қирғизистон: референдум ўтди, энди нима бўлади?

Амалдаги президент Садир Жапаров супер президентлик ҳокимиятини ўрнатишга муваффақ бўлди. Унинг ташаббусини мамлакатнинг 36 фоиздан сал кўпроғи қатнашган сайлов иштирокчиларининг 80 фоизи қўллаб-қувватлади.

Энди президент ҳар бири 5 йиллик бўлган икки муддатга сайланиши мумкин (ҳозирги каби бир маротаба 6 йиллик муддат эмас). Унга ҳукумат раҳбари ва барча вазирларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқи берилди. Парламент депутатлари сони 120 дан 90 тагача камайди, депутатларнинг ўзлари эса ҳукуматга ишончсизлик билдириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди (қандай яхши).

Яна бир янгилик – бу ҳозирги ҳукуматнинг қадамларини қонунийлаштириш ва унга керакли ПР услубини бериш учун ишлаб чиқилган маслаҳат кенгаши – Халқ Қурултойи.

Мамлакатдаги парламент сайловлари шу йилнинг кузида бўлиб ўтиши мумкин ва Жапаров ҳокимиятининг умумий кўриниши анча  барқарор. Олти ой давомида мамлакат раҳбарияти ўз кланини кучайтирди, лекин ҳалигача жанубликлар билан мавжуд вазият сақланиб турибти.

Ҳозир ҳукумат ижтимоий-иқтисодий масалалар ва бошқарув сифатини оширишга эътибор қаратган. Жапаровнинг самарали ижтимоий ва иқтисодий сиёсати унинг ишонч рейтингини ошириш ва умуман вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, у ишончни тиклай оладими? Амалдаги инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ вазият тўлиқ барқарорлашгунга қадар Қирғизистонда янги инвесторларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли кам.

Жапаровнинг оппозия вакилидан мамлакат етакчисига айлангунга қадар ёндашувлари эволюциясини  унинг тоғ-кон саноатидаги хорижий капитал иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлашида кўриш мумкин. Энди у давлатга инвестиция жалб қилиш масаласини давлат арбоби сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ, республикада вазият жуда оғир.

Қумтор ва Жерем (Қирғизистондаги энг йирик 2 та олтин конлари) билан боғлиқ бўлганидек, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва саноатни ривожлантириш учун ерларни тортиб олиш ҳозирги иқтисодиётнинг табиати ва маҳаллий аҳолининг одатий турмуш тарзида бироз қийин ҳисобланади.

Эндиликда вазиятни барқарорлаштириш учун президент одамларни тинчлантириш ва ўзаро таъсир ўтказиш механизмларини излаши керак бўлади. Энг яхши йўл бу ишларга  маҳаллий аҳолининг максимал даражада жалб қилиниши. Бу маҳаллий бюджетларга солиқ тўловларини таъсир қилишидир, шунда одамлар ўз ҳудудида иқтисодий объект мавжудлигини ўзларининг фаровонлиги билан боғлиқлигини бевосита сезадилар. Яратилган иш ўринларидан ташқари, бу бағча, мактаб. Йўллар ва ҳк пайло бўлишидир.

Ҳозирча бир нарсани аниқ айтиш мумкин – Мазкур инвест лойиҳаларни тўлиқ барқарорлашуви чўзилади, янги инвестицияларни жалб қилиш бўйича жиддий ўзгаришларни кутиш керак.