Хитой собиқ иттифоқ давлатларининг Россиядан кейин асосий кредиторига айланди. Минтақа давлатларининг Пекинга қарзи 6,6 миллиард долларни, Россияга 9,2 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Пекин кредитларининг катта қисми Белоруссия (3,5 миллиард доллар), Қирғизистон (1,8 млрд доллар) ва Тожикистонга (1,1 млрд доллар) берилган. Ишбилармонлик нуқтаи назаридан Хитой бизнеси ушбу мамлакатлардан Россия бизнесини сиқиб чиқаради. Ҳукумат қарздорлигини бу жуда катта кучдир.
Собиқ иттифоқ мамлакатларига берилаётган Хитой кредитларининг мақсадлари ҳар хил. Масалан, Минскка берилган қарз ҳукуматнинг умумий эҳтиёжларига йўналтирилган: давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш, олтин-валюта захираларини сақлаш, Хитой билан ўзаро савдони ривожлантиришга кўмаклашиш.
Марказий Осиё мамлакатлари Хитой кредитларидан инфратузилмани ривожлантириш учун фойдаланганлар.
Хитой дунёдаги энг йирик суверен кредитор бўлиб, унинг умумий портфели 113 миллиард долларни ташкил қилади. Собиқ иттифоқ давлатлари бу портфелда унча катта улушни эгалламайдилар. Хитойнинг энг йирик қарздорлари Покистон (19 миллиард доллар), Кения (7,5 миллиард доллар) ва Ангола (6,9 миллиард доллар).
Собиқ иттифоқ давлатларининг Хитойдан кейинги энг катта карз берувчиси бу Япония. Токио 3,2 миллиард доллар миқдорида қарз берган. Энг катта қарздор эса – Ўзбекистон (1,2 миллиард доллар), ундан кейин Украина (600 миллион доллар) ва Қозоғистон (400 миллион доллар).
Бироқ, асосий қарз берувчилар бу Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ҳисобланади. Улар собиқ иттифоқ мамлакатларига мос равишда 20 миллиард ва 11 миллиард доллар қарз ажратган. Жаҳон банкининг энг катта қарздорлари Украина (4,8 миллиард доллар), Қозоғистон (3,7 миллиард доллар) ва Ўзбекистон (3,7 миллиард доллар). ОТБнинг энг фаол қарз олувчилари Ўзбекистон (5 миллиард доллар), Озарбайжон (2,3 миллиард доллар) ва Қозоғистон (1,8 миллиард доллар).
Албатта, жаҳон банки маълумотлари фойдали, чунки улар суверен қарзлар тўғрисидаги жуда кам ёки топилиши қийин бўлган маълумотларни тўплайди ва очиқ қилади.
Маълумот учун: ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 40,4 фоизни ташкил этган.
Хусусан, 2020 йил якунига кўра давлат ташқи қарзи 5,4 млрд. долларга ёки 2020 йил бошига нисбатан 34,4 фоизга ошиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига 21,1 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етган.