Жамоатчиликнинг кичик ғалабаси: Амир Темур хиёбонига ўрнатилаётган реклама мониторлари олиб ташланди

Жорий йил 18 март куни Gazeta.uz сайтининг жонкуяр журналистлари томонидан чиқарилган мақолада пойтахтимиз маркази ҳисобланган Амир Темур хиёбонига реклама мониторлари ўрнатилаётгани маълум қилинганди. Интернет нашрнинг рус тилида юритиладиган саҳифасида кечги соат 22:13 да чиққан мақоладан сўнг пойтахт расмийлари тезлик билан бу масалани ечишга тушдилар.

Бугун тонгда эса Амир Темур хиёбонидаги реклама конструкцияси олиб ташланди. Ҳолатга расмий изоҳ берилмади.

foto:gazeta.uz

Эслатиб ўтамиз, маданий мерос объектлари, Президент администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари бинолари ва бошқалар рекламадан холи бўлиши белгиланган ҳудудлар экани, ўз навбатида, ташқи реклама объектларини рекламадан холи бўлиши белгиланган ҳудудлар чегарасидан 50 метр масофада ўрнатиш тақиқланган.