“SpaceX”дан сунъий йўлдошли интернет ҳатто бўрон пайтида ҳам йўқолмади

“Starlink”ни дастлабки фойдаланувчилари уни қор ва совуқда синаб кўридилар.

“Starlink”нинг сунъий йўлдош Интернети фойдаланувчиларга нолдан паст ҳароратда, шамол ва қорда сониясига 150-175 мегабит (17,8-20 мегабайт) тезликни тақдим этади. “SpaceX”нинг сунъий йўлдош алоқа тизимининг биринчи фойдаланувчиларининг reddit ҳисоботларини ўрганиб чиққан Business Insider бу ҳақда маълумот бермоқда.

Қўшма Штатлар шимолидаги “Starlink” фойдаланувчиси ҳаво ҳарорати пастроқ бўлганида интернет тезроқ ишлашини айтган.

У берган маълумотларга кўра, кўча Фаренгейт бўйича 12 даража (минус 11 Цельсий) бўлганида, кирувчи уланиш тезлиги 175 мегабитга этган. Ҳолбуки камроқ совуқ ҳавода у 150-160 мегабитни ташкил этган.

Фойдаланувчилар мўътадил қор ёғиши ҳам “Starlink”га халақит бермайди, деб таъкидламоқдалар. Бундан ташқари, алоқа сифати намликдан ёмонлашмайди: терминалга тушган қор унинг юзасида эрийди. Уни ҳарорати Цельсийда нолдан тўрт даражагача бўлгани учун, ёғган қор сув томчилари бўлиб қолади.

Интернет тезлигининг пасайиши Қўшма Штатларнинг шимолида бир фойдаланувчи томонидан, бир соатда етти сантиметр қор ёғиб, шамол тезлиги соатига 80 километрга бўлганда қайд этилган. Қорли бўронда кирувчи алоқа секундига 20-30 мегабитгача (2,5-3,7 мегабайт) секинлашган, чиқувчи – 3-4 мегабитгача.

  • Эслатиб ўтамиз, “SpaceX” 2020 йил октябрь ойи охирида “Starlink”нинг бета-синовини бошлади. Дастур иштирокчилари 499 долларга ускуналар тўпламини (терминал, уланиш мосламаси, йўриқнома) ҳарид қилдилар. Хизмат учун обуна тўлови ойига $ 99ни ташкил этади.
  • Синов дастури иштирокчилари сони ҳақида хабар берилмаган. CNBC маълумотларига кўра, “Starlink” бета-тести 700 минг киши учун ариза юборган.