Қозоғистонга кўчиб келаётганлар сони ортмоқда улар орасида Ўзбекистонликлар ҳам бор

Илгари Қозоғистонга доимий яшаш учун келган руслар сони ҳар йили камайиб бораётгани айтилган эди.

Бироқ, Қозоғистонга Россиядан (1 759 киши), Германиядан (55 киши), Ўзбекистондан (29 киши) ва Қирғизистондан (20 киши) келган.

Ҳаммаси бўлиб, 2020 йил январь-сентябрь ойларида 9233 киши Қозоғистонга доимий яшаш учун кўчиб келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 235 кишига кўп демакдир.

Агар муҳожирларнинг этник таркибини ҳисобга оладиган бўлсак, унда Қозоғистонга доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг улуши икки миллатга – қозоқларга (54%) ва русларга (21%) тўғри келиши тўғрисида маълумотлар тарқатилган.