Коронавирус ва 5G ўзаро боғлиқми?

Швецияда 5G алоқасини ривожлантираётган ўзбек билан суҳбат

Ахборот ҳамкоримиз «Биз-ТВ» онлайн телерадиоканали журналисти Жалолиддин Мирзаев Швециядаги «Эрисссон» компанияси муҳандиси Акмалиддин Алимов билан суҳбатлашди.

Акмалиддин Алимов 25 ёшда. Фарғоналик. Ҳозирда Швецияда оиласи билан яшайди. 5G технологиясини ривожлантириш бўлимида муҳандис.

– Швецияга кетганингизга неча йил бўлди?

– «Эрисссон» компаниясида ишлаётганимга 3 йил бўлди. Швецияга келганимга 1 йил бўлди. Бундан аввал магистратурани Эстонияда ўқиганман.

 – Кўпчиликни қизиқтирган савол: Швецияда ойлик маош қанча?

– Ўртача ойликлар 1,5 – 2 минг доллар атрофида бўлади. Айрим давлатларда бундан кўпроқ. Лекин Швеция учун бу ўртача миқдор. Аммо бу ерда уй ижараси жуда қиммат. Масалан, 2 хонали хонадонни ўртача минг долларга оласиз. Бу ерда мусулмонлар кўп. Истеъмол маҳсулотларини топиш осон. Рўзғор учун ойига 400-500 доллар атрофида сарфлаймиз.

– Яқинда Буюк Британияда бир оз шов-шув кўтарилганди. Яъни, “Коронавирус ва 5G”. Булар ўзаро боғлиқми ёки йўқ? Бунга қандай қарайсиз?

Тўлиқ суҳбатни youtube орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.