Заиф ўзбек иқтисодиёти зарарли мега-лойиҳаларни давом эттириши керакми?

“Ўзбекистон Олий Мажлиси Спикери ўринбосари Aлишер Қодировнинг сўзларига кўра, тўлов қобилияти паст бўлган мамлакатларда автомобилсозлик “омон қолмайди”. Шунинг учун, у мазкур тижорат жиҳатдан фойдасиз бўлсада, (унинг фикрига кўра) лойиҳани сунъий равишда қўллаб-қувватлашни давом эттиришни таклиф этмоқда. Бу вазиятда гап ҳатто бир неча йиллик қўллаб-қувватлаш эмас, одатда протекционизмни севувчилар томонидан сўраладиган (“бизга 5 йил беринг, биз оёққа турамиз, кейин рақобатни бошлаймиз”) балки,  соҳани чексиз муддатга субсидиялаш зарурати тўғрисида кетмоқда.

Бу ҳақиқатан ҳам “протекционизм фалсафасида”ги янгилик. Aммо бошқа томондан, бизнинг протекционистларимизни бошқа йўли қолмаган: ўзбек автосаноати “стандарт” беш йиллик имтиёзли даврни “беш марта” кечиктирди.

“Бизга яна 5 йил беринг” дейиш умуман ноўрин. Шунинг учун улар энди абадий “вақтинчалик” имтиёзларни талаб қиладилар.

Қодировнинг иқтисодиёт қонунларини билиш зарурлиги ҳақидаги тезисига қайтайлик. Иқтисодиёт – кам ресурсларлардан самарали фойдаланиш ҳақидаги фандир. Ҳар қандай мамлакатнинг ресурслари чекланган. Агарда ресурслар рақобатбардош бўлмаган тармоқлар ва ишлаб чиқаришга йўналтирилса, улар рақобатбардош тармоқлардаги ишлаб чиқарувчиларга етиб бормайди.

Бунинг оқибатида, бу каби ишлар амалга оширилаётган иқтисодиёт қашшоқликка маҳкум, чунки у барча мамлакатлар учун бойликнинг асосий манбаи бўлган рақобатдош афзалликларидан фойдаланмайди. Узоққа бориш шарт эмас, энг ёрқин мисол – бу Ўзбекистон. Биз 1996 йилдан 2017 йилгача ўзини жаҳон иқтисодиётидан ажратиб туриш, рақобатни чеклаш ва мансабдор шахслар томонидан “танланган” саноат тармоқларини сунъий қўллаб-қувватлаш сиёсатини олиб бордик.

Натижа эса жуда ачинарли: собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида иқтисодий ривожланишнинг энг паст кўрсаткичлари ва дунёнинг энг қашшоқ 40 мамлакатига кирдик. Aммо ўзгаларнинг ва ҳатто ўзимизнинг хатоларимиз ва сабоқларимиз бизга ҳеч нарсани ўргатмади. Биз қатъият билан эски хатоларимизни қайтармоқдамиз.

Давлат таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва ҳоказоларни ўз ичига олган жамоат “маҳсулот”лари сингари йўналишларни қўллаб-қувватламоқда. Aммо дунёнинг ҳеч бир давлатида автомобиллар (экологик электр транспорт воситаларидан ташқари) жамоат “маҳсулот”лари ҳисобланмайди. Бу иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиши керак бўлган тижорат товарлари. Aкс ҳолда, уларни ишлаб чиқариш чекланган ресурсларни еб тугатиш ҳамда ушбу ресурсларни потенциал рақобатбардош соҳада йўналтиришни чеклаш.

Бу иқтисодиёт қонунларидан келиб чиқадиган энг оддий ва асосий нарса, уни барча, айниқса, сиёсатчилар билиши ва тушуниши керак. Aммо, афсуски, Ўзбекистон – илм-фан ақлга сиғмайдиган стереотиплар билан алмаштириладиган, иқтисодий саводи заиф, мамлакат “.

Юлий Юсупов, Иқтисодчи, Center for Economic Development  директори