COVID-19 келиб чиқиши махфийлаштирилди

Хитой ҳукумати Ковиднинг келиб чиқиши тўғрисида маълумотларни махфийлаштирди. Расмийлар вируснинг келиб чиқиши бўйича барча тадқиқотларни қатъий назоратга олганлиги бўйича маълумотлар тарқатилмоқда.

AP сайтининг маълум қилишича, хитойлик олимлар ва расмийлар билан ўтказган интервьюларига кўра, “Хитойнинг жанубида вируснинг келиб чиқиши билан шуғулланадиган ва ҳарбийлар билан боғлиқ бўлган бўлган жараёнларни ўрганаётган олимларга мамлакат ҳукумати грантлар кўринишида юз минглаб доллар тўлайди, расмийлар эса уларнинг кашфиётларини назорат қилади ва барча маълумотларни нашр этишни мамлакат ҳукумати бошқарадиган ва тўғридан-тўғри ХХР раҳбари Си Цзинпиндан буйруқлар оладиган махсус ишчи гуруҳ томонидан тасдиқлашни талаб қилади.”

AP маълумотларига кўра, пандемия вақтида олиб борилган суриштирув давомида Хитойда давлат сирлари каби важлар ва ҳукуматнинг кучли назорат аломатлари аниқланган.

Шу билан бирга, агентлик маълумотларига кўра, Хитойдан келган баъзи олимлар томонидан “ҳеч қандай муҳим нарса топилмагани учун нашрлар кам бўлган”, дейилмоқда.

Бироқ, Медуза нашрида эса, Хитой ҳукуматининг мамлакат жанубидаги кўршапалаклар яшайдиган Юннан вилоятидаги ғорлар ҳарбийлар кузатуви остидалиги айтилган.

2013 йилда RaTG13 вируси аниқланган кўршапалаклар яшайдиган ташландиқ кон, айниқса, эҳтиёткорлик билан ҳимояланган мазкур вирус SARS-CoV-2 нинг энг яқин генетик қариндоши бўлиб чиққан эди.

P.S. “Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур” ўзбек халқ мақоли!