Энергетика вазирлиги 2021 йилда 12 миллион тоннадан зиёд нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва ўтган йилги кўрсаткичдан 7,2 фоизга ошишини кутмоқда. Аммо нефть қазиб олиш деярли ўзгармайди: 2020 йилда 85,7 тонна қазиб олинган бўлса, 2021 йилда 86 миллион тонна режалаштирилмоқда.
Энергия хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшков Қозоғистоннинг режалари ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
▪️ Қозоғистон хомашё сифатида нефтни камроқ сотади ва шу сабабли нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Ушбу нефть маҳсулотлари экспорт қилинади. Аммо ички бозор деярли миллион тоннага ўсиши эҳтимолдан йироқ эмас.
▪️ Ёқилғи бозорининг истиқболлари ҳали ҳам аниқ эмас. Локдаунлар кучаймоқда ва ёқилғи сарфи камаймоқда. Нефтнинг ортиқча қазиб кўпайтриш бозор позициясини ёмонлашишига олиб келади.
▪️Потенциал харидорлар Россия, Жанубий Европа мамлакатлари ва Хитой бўлиши мумкин.
▪️Ташаббус шундан далолат берадики, мамлакат кўпроқ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун техник имкониятларга эга. Бу энг йирик импортчиларга қаратилган «реклама» эълони.