“Ҳамма ўлгандан кейингина КАТТА ўйин тугайди”, деб ёзган Киплинг. У “Ким” романида ушбу метафора ёрдамида Ўрта Осиёдаги Россия ва Англия империялари ўртасидаги курашни тасвирлаган эди.
Бу метафора ҳозирги замонда ҳақиқатига айланиб бормоқда. Марказий Осиёга нисбатан Катта давлатларнинг рақобати СССР қулагандан сўнг ривожланиб кетди. Ҳориж давлатлари ва трансмиллий корпорациялар нефть ва газ конларига бой минтақага эга чиқишга ошиқдилар.
Марказий Осиё устидан хукмронлик учун геосиёсий кураш – “янги Катта Ўйин” ни келтириб чиқарди, бу сўнгги 30 йил ичида жамоат ҳаёти ва бошқарувнинг кўплаб соҳаларига тарқалди, лекин чиройли бирикмадан бошқа нарсага айланмади.
Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун янги курашда кўплаб мамлакатлар иштирок эта бошладилар – Европа Иттифоқи мамлакатлари, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, ҳаттоки минтақадан узоқ бўлган Япония ва Жанубий Корея бу ерда ўз манфаатларини кўзлай бошлади.
Минтақа нодавлат субъектлар, жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ТМКлардан тортиб террористик гуруҳлар ва гиёҳванд моддалар “савдогарлари” орасида машҳурликка эришди.
Бироқ, асосий ўйинчилар АҚШ, Россия ва Хитой. Айнан шу кучлар замонавий дунё тартиби эволюциясининг калитидир. Ҳозир айнан улар ўртасида, шу жумладан Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун кураш кучаймоқда.
Мазкур “Учлик” ушбу рақобат тўғрисида очиқчасига гапирмоқда ва “ҳокимият учун кураш ва қонуний манфаатларни қайта тақсимлаш” бўйича ҳаракатлар олиб бормоқда.
Минтақадаги зиддият даражаси тобора ўсиб бормоқда. Савол туғилади, улар бунга эришиш учун нималарга қодир?
Давоми бор…